“Гап топа олмади” – Азиз Хайдаров Даврон Кабулов билан бўлган суҳбат ҳақида гапириб берди

“Гап топа олмади” – Азиз Хайдаров Даврон Кабулов билан бўлган суҳбат ҳақида гапириб берди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Азиз Хайдаров интервью берди. У суҳбат давомида Даврон Кабулов (ҳажвий “Миллион” жамоасидаги чиқишлари билан машҳур – таҳр.) билан бўлган мулоқот ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги миллий терма жамоалар маркази директори Хайдаров миллий жамоани бошқариш ниятида бўлган Кабулов билан унинг ушбу мақсади ҳақида суҳбатлашган. Хайдаровнинг сўзларига кўра шоумен унинг гапларига жавоб бера олмаган ва изоҳдан қочган.
“Шу одамни кўриб қолдим. Мен унга мана шунақа таклифлар берардингиз, мен терма жамоани бошлиғиман, келинг мен сизга бир жамоа берай, терма жамоа эмас, шунчаки бир ёшлар жамоасини бераман, бир машғулот қилдириб кўринг, дедим. Мен унга ушбу жараёнда қатнашиб кўришни таклиф қилдим. Мен унга яна агар мен қўлимга микрофон олиб қўшиқ айтсам, устимдан куласиз, дедим. Мен ҳам худди шунақа, сизни битта машғулотда кўрмоқчиман десам гап топа олмади”, – дейди Хайдаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шоумен жамоани бошқаришга тайёр эканини ва жаҳон чемпионатига олиб чиқишга тайёр эканини айтган. У, шунингдек, агар шундай таклиф тушса ҳазиллашган эдим дея қочиб кетмаслигини, балки шу таклифни қабул қилишини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » “Гап топа олмади” – Азиз Хайдаров Даврон Кабулов билан бўлган суҳбат ҳақида гапириб берди