Элдор Шомуродов Италиядаги ўйинда яна бир самарали ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Гап шундаки, Италия чемпионатининг 15-турида ҳамюртимиз заҳирадан майдонга тушиб жамоадоши, ҳужумчи Маттиана Дестрога голли пас узатиб берди. Голли ҳужум ўйиннинг 58-дақиқасида рўй берди.
Шомуродов ҳимоячини моҳирона тарзда алдаб, хавфли вазият ташкил қилди. Натижада унинг жамоадоши гол уришга муваффақ бўлди. Женоанинг Лациога қарши ўйини 1:1 ҳисобида якунланди. Ҳозирча Шомуродов ҳисобида Италияда иккита голли узатма ва битта урилган гол бор.