Элдор Шомуродов Италия чемпионатида навбатдаги голини урди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Кеча, 6 январь куни Женоа жамоаси чемпионатнинг 16-турида Сассуолога қарши майдонга тушди. Ўйин майдон эгалари, Сассуолонинг (2:1) ғалабаси билан якунланди. Эътиборли жиҳати, ушбу ўйинда Женоа сафида ягона голни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов урди. У ўйиннинг 64-дақиқасида бош билан ҳисобни тенглаштирган эди. Лекин 83-дақиқаага келиб Сассуололиклар яна бир тўпни дарвозага йўллаб, ғалабани илиб кетди.
Шомуродов учрашув якунига қадар майдонда ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз ҳозиргача чемпионатда 2 та гол уриб, битта голга ассистентлик қилди.