Кеча, 9 январь куни Итлаия чемпионатининг 17-турида Женоа клуби Болоньяга қарши майдонга тушди.
Ушбу баҳсда Женоаликлар рақиблари устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборли жиҳати, мазкур ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 81 дақиқа ҳаракат қилди.
Яна бир аҳамитли жиҳати шундаки, баҳсдаги биринчи гол Шомуродов бошлаган ҳужумдан сўнг содир бўлди. Жамоанинг иккинчи голини Дестро киритди. Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз ҳозиргача чемпионатда иккита гол урди ва иккита голга ассистентлик қилди. Унга Ювентус клуби қизиаётгани ҳам хабар қилинган эди.