Ўзбекистонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган футбол клублардан бири ўз фаолиятини якунлаши мумкин. Қаршининг Насаф клубининг ишлари яхши кетмаяпти.
Клуб жиддий молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказмоқда. Жамоа шартномаси тугаётган футболчиларга янги шартнома таклиф қила олмаяпти. Шунингдек, янги ўйинчиларни олиб келиш учун пул ҳам йўқлиги айтилмоқда.
Мураббийлар штаби ва клуб ходимлари қийин даврда жамоада ёрдам беришга ва у ерда қолишни хоҳламоқда. Лекин вазият яхши бўлмаяпти. Аксарият футболчилар бошқа клублар билан музокара ўтказмоқда ва жамоадан кетишга тайёр. Маълумот ўрнида, Насаф Ўзбекистон кубоги (2015), Суперкубоги (2016) ва ОФК кубоги (2011) соҳиби ҳисобланади.