Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида яшовчи икки йигит бутун Ўзбекистонни пиёда босиб ўтмоқчи. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар қилди.
Нашрнинг маълум қилишича, Элдорбек Жўраев ва Тўлқин Усмоновлар Андижондан Мўйноққача пиёда боришга аҳд қилган. Йигитлар Президентнинг фармони ижроси юзасидан шу ишга қўл ургани маълум қилинди.
Улар 15 февралда йўла чиқишган. Ҳозирда Фарғона вилоятига етиб келган.