Коронавирус пандемияси сабабли жаҳон чемпионатига чиқиш учун бўлиб ўтадиган саралаш ўйинлари бошқа вақтга кўчирилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси қачон ўз ўйинларини ўтказиши маълум бўлди.
Ўзбекистонлик футболчилар яна учта ўйин ўтказади. Мавжуд маълумотларга кўра, 7 июнь куни Яманга қарши меҳмонда ўйин ўтказилади. Ушбу ўйин март ойида ҳам бўлиб ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирча аниқ вақти маълум қилинмади.
Тошкентда 11 июнь куни Сингапурга қарши ўйин бўлиб ўтади. 15 июнда эса футболчиларимиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Ҳозирда мамлакатимиз терма жамоаси Д гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳдан чиқиш учун биринчи ўринни олиш керак. Таъкидлаш жоиз, қолган ўйинлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида марказлашган ҳолда ўтказилиши мумкин.