Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Урунов Уфага қайтди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар қилди.
Ўйинчи кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида Москванинг “Спартак” клубидан ўтди. Шартнома 2021 йилнинг 30 июнига қадар имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ёзида Урунов Уфадан “Спартак”га ўтган эди. Футболчи москваликлар сафида 9 та ўйин ўтказиб, битта гол урди. Ўйинчи жамоада жой топа олмади ва Спартак раҳбарияти унинг учун янги жамоа қидира бошлаган эди.