Ўзбекистонда йирик турнир бўлиб ўтади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги турнирни мамлакатимизда ўтказиш бўйича келишувга эришди. Турнир 2022 йилда бўлиб ўтади.
Мавжуд маълумотларга кўра, ўйинлар Республикамизнинг бир нечта шаҳарларида бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 2018 йилда мазкур турнирда ғолиб бўлган эди.