Айтишганларидек, урушиш муқаррар бўлса биринчи бўлиб уриш керак. Лекин, кучли одамлар бундай ҳолатларда бошини қимирлатиб йўлида давом этади. Мен мактабда кўчада уришардим. Ҳозирги кунда эса бундай ҳолатлардан йироқда бўлиш учун ҳамма керакли ишларни қиламан. Байрам қилаётганда айрим эркаклар маст ҳолатда ўз кучини кўрсатгиси келади. Айрим пайтлари танишларим мени кўча жангларига аралаштиришга ҳаракат қилади. Шу сабабга кўра ҳозирги кунда атрофимга кўчада уришишга йўл қўймайдиган инсонларни йиғиб олганман. Ҳа, қўриқчи бўлиб ишглаганимда уришганман. Лекин ўшанда мен ишим сабабли шундай қилишга мажбур бўлганман”, – дейди жангчи.
Муродов кўча жангларига аралашмаслигини ва ўзини бутунлай спортга жалб қилаётганини таъкидлади. Жангчининг сўзларига кўра, у қиз болани ҳимоя қилиб, урушган. Ўшанда жангчи 10 минг евро жарима тўлашга ва суд жараёнида айбдор эмаслигини исботлашга мажбур бўлган.