Одил Аҳмедов Хитойнинг «Тянсзин Тайгерс» клубини тарк этади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
33 ёшли ярим ҳимоячи Хитойнинг бошқа бир жамоаси «Санчжоу Майти Лайонс»га ўтишга яқин турибди. Аҳмедовга шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа жамоалари ва араб жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Аҳмедов «Тянсзин Тайгерс»даги молиявий қийинчиликлар сабаб жамоани тарк этмоқда. Клуб банкротлик ёқасига келиб қолган.