Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Сардор Рашидов Пахтакор билан шу йил декабрь ойига қадар шартнома тузди. Рашидов Тошкент клубига ўтгунга қадар Катар СК таркибида ўйнаётган эди.
Ўйинчи Пахтакорга эркин агент сифатида келиб қўшилди. Таъкидлаш жоиз, Пахтакорга шунингдек, Насаф ўйинчиси Шароф Муҳитдинов ҳам келиб қўшилди.