“Бунёдкор” футбол клубининг янги президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йиғилишда футболчиларни қийнаётган масалалар ҳамда жамоанинг сўнгги йилларда жамоа кўрсатаётган натижалар атрофлича муҳокама қилинган. Йиғилиш сўнггида ташкилий масала кўриб чиқилган ва унинг натижасига кўра Шуҳрат Мақсудов жамоа бош мураббийи этиб тайинланган.
Шунингдек, йиғилишда клуб президенти жамоа олдига бу йил чемпион бўлиш вазифасини қўйди.