Осиё Кубоги финалини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар “бригада”си бошқариб боради.
Учрашув 1 февраль куни бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ассистентлик қилади.
Захира ҳаками сифатида хитойлик Ма Нинг тайинланган. VAR тизимини италиялик Паоло Валери кузатиб боради. Унга сингапурлик Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари ва австралиялик Кристофер Бит кўмаклашиши кўзда тутилган.
Япония ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги финал жума куни Абу-Дабидаги “Zayed Sports City Stadium”да Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.