Италия чемпионатида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг навбатдаги голини урди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Женоа клуби чемпионатнинг 33-тури дорасида Специяга қарши майдонга тушган. Ҳамюртимиз ўйинни заҳиридан бошлаган ва иккинчи бўлимда майдонга тушиб гол урган. Шомуродов ўйиндан сўнг берган интервьюсида ушбу голни қизига бағишлаганини айтган.
Учрашувда Женоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Яна бир голни Скамакка киритди. Маълумот ўрнида, Шомуродов Италия чемпионатида ҳозирча 4 та гол урди ва унинг ҳисобида битта ассист ҳам бор.