Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Осиё чемпионатида совриндор бўлган қизни тақдирлади. Бу ҳақда Халқ сўзи онлайн нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, тўрақўрғонлик Усмонжонова Мадина Қозоғистонда эркин кураш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медалига сазовор бўлган. Шундан сўнг у вилоятига қайтгач медални ҳокимга тантанали равишда тақдим қилган.
Хабар қилинишича, ушбу маросимда ҳоким спортчи қизга тикув машинаси ва бир жуфт қўй совға қилган.