Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга қанча пул берилиши маълум қилинди

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга қанча пул берилиши маълум қилинди
Хабарингиз бор шу йил ёзда Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Давлатимиз раҳбарига ушбу ўйинларда ғолиб бўлганларга қанча пул берилиши бўйича тақдимот қилинди.

Маълум қилинишича, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олганларга, тренерларга — 50 млн сўм, спортчиларга — 100 млн сўм миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади. Шунингдек, ушбу ўйинларда ғолиб бўлганлар ва совриндорларга қуйидагича пул мукофоти берилади.

• Олтин медаль олганларга — $200 минг;
• Кумуш медаль олганларга — $100 минг;
• Бронза медаль олганларга — $50 минг берилади.

Маълумот ўрнида, ҳозиргача мамлакатимиздан Олимпиада ўйинларига 41 та йўлланма (13 та спорт тури бўйича) ва Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма (5 та спорт тури бўйича) қўлга киритилган. Май-июль ойларида Олимпиадага яна 32 та (9 та спорт тури бўйича), Паралимпияга эса 30 та (6 та спорт тури бўйича) йўлланма олиш имконияти мавжуд. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдаги Олимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга, олтин, кумуш ва бронза медали учун мос равишда 200 минг, 100 минг, 75 минг доллар билан тақдирланган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ғолиб бўлганларга қанча пул берилиши маълум қилинди