Италиянинг Женоа клуби сафида тўп сураётган ҳамюртимиз дублга эришди.
Маълум бўлишича, Италия А Сериясининг 37-турида Женоа Аталантани қабул қилган. Учрашув 4:3 ҳисобида Аталанталикларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборли жиҳати, ушбу ўйинда Элдор Шомуродов иккинчи бўлимда майдонга тушиб, иккита гол урди. Лекин унинг голлари жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.
Хабар қилинишича, ҳамюртимиз сўнгги 5 ўйинда 4 та тўп киритган. Шомуродовнинг Женоа сафида киритган голлари сони 7тага етди.