Ўзбекистонда “Қарабтеп” (“ланка”) халқ ўйини ривожлантирилади. Ушбу мавзу Туризм ва спорт вазирлигида муҳокама қилинган.
Маълум қилинишича, шу йил июнь-июль ойларида мазкур халқ ўйини бўйича мусобақлар ташкил этилади. Муҳокама жараёнида маҳаллий аҳоли томонидан ясалган “ланка”нинг асосий қуроли бўлмиш “тепки”га ҳам юқор баҳо берилган.
Хабар қилинишича, ушбу халқ ўйининининг спорт федерациясини ташкил этишга ҳам келишиб олинган. Вазирлик “Қарабтеп”ни жаҳонга олиб чиқишни режа қилаётганини таъкидлаб ўтган.