Ўзбекистоннинг асосий жамоаси рақибларидан жавобсиз учта гол ўтказиб юборди. Шундай қилиб, мамлакатимиз терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан сўнг бунга изоҳ берди.
Рақиб жуда яхши ўйнади. Уларни ғалаба билан табриклайман. Муҳлислардан узр сўраймиз. Ўйинчиларни асосий ўйинга тайёрлай олмаганим, бу менинг хатоим. Биз ўйин учун тузилган режани амалга ошира олмадик. Гол ура олмаганимиз мени жуда ҳайратлантирди, – дейди мураббий.