Аввалроқ футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига мағлуб бўлгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу мағлубиятдан сўнг футболчиларимиз жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан қўлдан бой берган эди.
Мамлакат терма жамоаси рақибларига 3:0 ҳисобидан ютқазди. Терма жамоа аъзолари Тошкентга қайтгач, уларни муҳлислар кутиб олди.
Муҳлислар бош мураббий Вадим Абрамов ҳимоячи Егор Кримецни таркибга нега чақирмагани билан қизиқди. Бундан ташқари, улар Фарруҳ Сайфиев ўрнига нега Олег Зотеев танланганини ҳам тушина олишмаганини билдирди. Мураббийлар штаби аъзоси уларнинг саволларига жавоб бера олмади. Штаб вакили Вадим Абрамов ва футбол ассоциациясининг расмий изоҳини кутишни сўради.