Ўзбекистонда яқин вақтлар ичида футбол бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи ишдан олиниши кутилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бош мураббий Вадим Абрамов ЖЧга саралаш босқичидаги муваффақиятсизлик сабаб ишдан олинади. Абрамовнинг ишдан олингани ҳақидаги хабар яқин вақтлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
Таҳмин қилинишича, жамоанинг янги мураббийи Темур Кападзе бўлади. Шунингдек, хорижлик мураббий тайинланиши мумкинлиги ҳам маълум қилинмоқда.