Аввалроқ пойтахт ҳокимияти Ўзбекистон чемпиони – Пахтакор жамоасининг молиявий ҳолати билан шуғулланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент ҳокими клуб вакиллари билан учрашиб, маош бўйича қарздорликни ҳал қилди ва молиявий ҳисоботларни беришни талаб қилди.
Клуб матбуот хизмати ўйинчилар ва мураббийларнинг маоши ҳақида маълумот берди. Жамоа бош мураббийи Петер Хёйстр ҳисобот бўйича йилига 350 минг доллар олади. Унинг ёрдамчиси 100 минг евро, директор эса йилига 588 млн сўм олиши аниқ бўлди.
Жамоанинг аксарият футболчилари йилига 153 120 000 сўм олади. Таъкидлаш жоиз, ўйинчилар маоши ўйинлардаги кўрсаткичи ва ўйналган матчларга қараб белгиланади. Эътиборли жиҳати, жамоанинг аксарият ҳаражати ҳомийлар томонидан қоплаб берилади.