Хабар қилинишича, айни вақтда ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда Аҳмедов миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
Футболни алдаб бўлмайди. Агар биз бугун ўзгармасак, ҳар 4 йилда шунақа туриб кечириб сўраймиз. Футбол соҳасида ишлайдиганлар биринчи ўринга ўз манфаатини эмас, футбол манфаатини қўйиш керак, - деди Одил Аҳмедов.