Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангида кучла зарба ўтказиб юбориб, нокаутга учради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳамюртимиз Габриэл Росадога қарши жангга чиққан. У жангнинг 3-раундида зарба ўтказиб юбориб, нокаутга учраган.
Таъкидлаш жоиз, Мелиқўзиев ушбу жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокдаунга учратган эди. Шундай қилиб ҳамюртимиз профессионал боксда илк мағлубиятини қабул қилиб олди (7-1, 6 КО).