Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиев 37 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Сирожиддин Сайфиев узоқ вақтлардан буён ўпка саратон касаллиги билан оғриб келаётганди. 2016 йилда саратон ўсимтаси унинг бош қисмида ҳам аниқланади.
Бир неча маротаба турли нашрларда унинг соғлиғини яхшилаш ва даволанишига кўмаклашиш мақсадида «Таслим бўлма, Сирож», «Биз сен билан Сирож» каби акциялар ташкил қилинганди.
EVERYDAY.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдарлик билдиради!