Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Москванинг Спартак клуби яримҳимоячиси Остон Урунов Уфага ўтишга яқин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Уфа ўзбек футболчисини 1 млн еврога олмоқчи. Клуб ушбу пулларни кейинги мавсумда учга бўлиб тўлашни режалаштирмоқда.
Спартак бундай трансфер маъқул кемаслигини айтди. Шу сабабга кўра Москва клуби таклифни рад этди. Таъкидлаш жоиз, Урунов жамоа таркибига қўшила олмаяпти ва ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда.