Унинг айтишича, ўтган йили Бунёдкор ёшлар жамоаси Краснодардаги мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетган. Фозиловнинг сўзларига кўра, ушбу мусобақа пандемия сабаб якунланмай қолган ва барча футболчилар меҳмонхонада қолиб кетган. Орадан 10 кун ўтиб жамоада умуман пул қолмаган ва самолёт ҳамда поездлар ҳаракати ҳам тўхтатиб қўйилган. Шомуродов ушбу вазиятдан хабар топгач, Ростовдан Краснодарга келиб, барча ҳаражатларни тўлаб, уларнинг ҳаммасини Ростовга олиб кетган.
1-1,5 ой ўтгач ФВВ махсус борт жўнатиб уларни олиб кетди. Элдор Шомуродов эса 30 кишини 1,5 ой давомида боқди. У бу ҳақда на ютюбда, на инстаграмда, ҳеч қаерда гапирмади. У барча футболчиларни Ростовдан Москвага олиб бориб, самолётга ўтқазиб юборди, – дейди фан клуб етакчиси.