Қашқадарёлик спортчи қизга мусобақада ғолиб бўлгани учун телефон ғилофи совға қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, қашқадарёлик қиз Триатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган. Унга совға сифатида Iphone 11’нинг ғилофи совға қилинган.
Қизнинг ўзининг айтишича, дастлаб унга берилган совға ичида телефон бор деб ўйлаган. Лекин у дўстларининг олдида совғани очиб қараганда ичидан ғилоф чиққан ва унинг атрофидагилар кулиб юборган.
Спортчи қизнинг отаси совғадан эмас, балки қизи ғолиб бўлган бўлсада совриндорлар рўйхатида йўқлигидан хафа эканини айтган. Спорт ва туризм бошқармаси мусобақада ютганларга қимматбаҳо совға ваъда қилинмаганини таъкидлаган.