Боксчимиз Баҳодир Жалолов Токио-2020 олимпиа ўйинларида якуний баҳсда ғалаба қозонди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Жалолов америкалик Ричард Торресни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио Олимпиадасидаги бешинчи медал бўлди. Бунгача таэквондочи Улуғбек Рашидов олтин, дзюдочи Давлат Бобонов бронза, оғир атлетикачи Акбар Жўраев олтин ва эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов бронза медалга эга чиққанди.