Италиянинг Рома клубига ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов янги жамоаси таркибидаги илк ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.
Эътиборли жиҳати, Элдор илк учрашувидаёқ Бетисга қарши кечган ўртоқлик ўйинида дебют голини киритди. Шомуродов майдонда 68 дақиқа ҳаракат қилди.
Драмматик кечган ўйинда Романинг 3 та ўйинчиси ва бош мураббий Жозе Моуриню қизил карточка олди. Ўйинда 5:2 ҳисобида Испания жамоаси ғалаба қозонди.