Ўзбекистонда футбол бўйича мамлакат терма жамоасига бош мураббий ким бўлиш масаласи ҳал бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасини словениялик мутахассис Сречко Катанец бошқаради. Ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассис билан оғзаки келишувга эришган. Катанец яқин кунларда Тошкентга шартнома тузиш учун келади.
Таъкидлаш жоиз, Катанец бунгача Ироқ терма жамоаси билан ишлаган. Мутахассис унга маош беришни тўхтатгани учун Ироқдан кетишга қарор қилган. ОАВ маълумотига кўра, мутахассиснинг маоши йилига 1,2 млн долларни ташкил қилади.
Катанец 2013 йилдан 2017 йилгача ўз ватани миллий терма жамоасини бошқарган. У Ироқ билан ЖЧ саралаш босқичининг кейинги этапига чиққан.