Айни вақтда давлатимиз раҳбари Токио-2020 олимпия ўйинлари иштирокчилари билан учрашмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухьири хабар қилди.
Маълум бўлишича, учрашувда Президент олтин медаль олганларнинг тренерларига 40 минг доллардан, бронза медалини олганларнинг мураббийларига эса 20 минг доллардан берилишини таъкидлаган.
Шунингдек, ушбу мусобақада иштирок этиб, совриндор бўлмаганларга ҳам 5 минг АҚШ доллари пул мукофоти берилиши маълум қилинди.