Ўзбекистонда хоккей терма жамоаси ташкил этилиб, таркибга асосан россиялик хоккейчилар жалб қилинади, дея хабар қилди хабар.уз нашри.
Маълум бўлишича, терма жамоа ташкил этилиши ҳақида Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) вице-президенти Баҳодир Ғофуров гапирган. Ушбу жамоа олдига 2023 йилда Халқаро хоккей федерацияси (ХХФ) томонидан ўтказиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш вазифаси қўйилган.
Ғофуровнинг сўзларига кўра, жамоа ҳаммасини нолдан бошлайди. Яъни, миллий терма жамоа жаҳон чемпионатининг 4-саралаш босқичидан ўз ўйинларини бошлайди.
Қўшимча қилинишича, жамоага асосан россиялик хоккейчилар жалб қилинади. Уларга Ўзбекистон фуқаролиги берилади. Вице-президент бундай ҳолат жаҳон тажрибасида кўп кузатилишини маълум қилди.