Сурхондарё вилоятида Токио-2020 олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда оламспорт нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу тадбирда Баҳодир Жалоловга совға берилган. Таъкидланишича, Жалоловга вилоят раҳбари Тўра Боболов «Skoda» автомобилини совға қилган.
Таъкидлаш жоиз, Олимпиадада ғолиб бўлганларга 200 минг доллар пул, Tahoe автомобили ва ҳовли совға қилинган эди.