Тошкентнинг Пахтакор клуби ҳимоячиси Иброхимхалил Юлдашев Россия клубига ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Футболчи «Нижний Новгород» клуби билан шартнома имзолади. Ҳозирча шамртнома муддати ва бошқа тафсилотлар эълон қилинмади.
Таъкидлаш жоиз, Юлдашев Италия чемпионати жамоасига ўтиши ҳам мумкин эди. Унга Женоа жамоаси қизиқиш билдирган эди. Лекин трансфер ишлари тўхтаб қолди ва у Россия клубини танлади. Футболчининг ўзи Россия чемпионати кучлироқ лигага ўтиш учун трамплин бўлади дея ҳисобламоқда.