Самарқанд давлат университети ректорининг Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибига табриги

Самарқанд давлат университети ректорининг Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибига табриги
Самарқанд давлат университети талабаси Парвина Самандарова "Токио-2020" Паралимпия ўйинларида пара-дзюдо бўйича кумуш медални қўлга киритди.

“Токио-2020” Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби,
Самарқанд давлат университети талабаси пара-дзюдочи
Парвина Самандаровага!


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда, Сизнинг ғалабангиз нафақат Самарқанд давлат университети жамоасини ёки, самарқандликларни балки, бутун Ўзбекистон халқини тўлқинлантириб юборди.

Сизнинг жасоратингиз, матонатингиз, енгилмас иродангиз бутун ўзбек қизлари учун намунадир.

Парвина қизим! Сизни тарбиялаган ота-онангизга, пара-дзюдо сирларини ўргатган устозларингизга чуқур миннатдорлик билдираман.

Сиз билан фахрланамиз. Янгидан-янги зафарлар, ғалабалар, ютуқлар тилайман.

Самарқанд давлат университети талабаларининг мазкур нуфузли спорт байрамида иштирок этиши ва шоҳсупага кўтарилиши, Ватанимиз байроғини юксакларга кўтариши бу-тарихий воқеадир.

Парвина қизим, ғалаба муборак бўлсин!

Рустам Холмуродов,
Самарқанд давлат университети ректори профессор,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Самарқанд давлат университети ректорининг Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибига табриги