Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Alter ego лойиҳаси учун интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Абрамовдан интервью давомида терма жамоадаги маоши ҳақида сўралди. Мураббий ҳар ойда 250 миллион сўм ойлик олгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
Мен 250 млн сўм олардим? Сизга бира нарсани айтаман: 2011 йилда маошим 1 млн 200 минг сўм эди. Бу ўшанда ҳеч кимни қизиқтирмасди. Доим мендан олдин ишлаган одамдан кам ойлик олганман. Бу ҳақида ҳамма биларди. Бунақа хабарларни атайин тарқатишади. Келинг унда Эктор Купернинг маоши ҳақида гапирамиз. Ҳамма ишлаганларнинг ойлиги ҳақида билсак адолатли бўлади, – дейди мураббий.