Ғофур Раҳимов 2018 йил 3 ноябрида Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида 2022 йилгача AIBA президенти этиб сайланган эди.
Орадан бир неча ой ўтиб, Ғофур Раҳимов истеъфо берганини маълум қилди. AIBA расмий сайтида эълон қилинган баёнотда у сўнгги вақтларда унга нисбатан уйдирма ва сиёсий мотивлар асосида туҳматлар ёғилаётганини, ўзини ҳеч қачон бокс ривожидан устун қўймаслигини, шу сабаб лавозимдан кетаётганини айтган.