Ўзбекитон терма жамоаси 8 ноябрдан 16 ноябрга қадар йиғин машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Йиғинлар Тошкент ва Грузия пойтахтида ўтказилади. 15 ноябрь куни ушбу тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон ва Грузия ўртасида ўйин бўлиб ўтади.
Ўйин "Борис Пайчадзе" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу матчни Тошкент вақти билан соат 19:00да томоша қилиш мумкин. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ терма жамоамиз 3та ўртоқлик ўйинини ўтказган эди (Швеция – Ўзбекистон 2:1, Малайзия – Ўзбекистон 1:5 ва Иордания – Ўзбекистон 3:0).