Ўзбекистонда дзюдочи Диёрбек Уразбаев дисквалифиция қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2016 йилги олимпия ўйинлари совриндори допинг истеъмол қилгани учун дисквалифиция қилинган. Спортчининг организмидан тақиқланган Meldonium моддаси топилган.
Шундай қилиб, Уразбаев 2024 йилнинг 15 августига қадар мусобақаларда иштирок эта олмайди. Ушбу қарор Ўзбекистон антидопинг агентлиги томонидан қабул қилинган.