Жиззахда майдон ёмон. Бу шунчаки ёмон эмас, балки жуда ёмон. Голландияда бундай майдонда ҳатто итларни ҳам сайр қилдиришмайди. Мухлислар етакчи жамоалар иштирокида чиройли ўйин кўришни хоҳлади, лекин ундай ўйин бўлмади. Стадионларга қараш керак. Бундай майдонда муносиб ўйин кўрсатиб бўлмайди – дейди Пахтакор мураббийи.
Хюистра шунингдек, ўйин бош ҳакамини ҳам танқид қилди. Мутахассис нега барча ўйинларда ВАР ишламаслиги билан қизиқди. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Насаф ва Локомотив мураббийлари ҳам ҳакамларни танқид қилган эди. Шунга қарамай масъуллар бунга ҳеч қандай муносабат билдирмади ва керакли чораларни кўрганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, Пахтакор 16 октябрь куни чемпионат тугашига 4 тур қолганда чемпионга айланиб улгурди.