Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатида қозоғистонлик рақибига мағлуб бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ғиёсов қозоғистонлик Шимберген Аслоновга мағлуб бўлди. Жанг 5:0 ҳисобида Шимбергенов фойдасига якунланди.
Ғиёсов инстаграмда жанг ҳақида гапирди. Шаҳрам ҳакамларнинг қарорига қўшилмаган. Боксчи ўйинни ҳам кўрганини ва ҳаққоний баҳо берилиши мумкинлигини айтди. Ғиёсовнинг сўзларига кўра, жанг жуда зўр ўтган ва унинг ўзи бундан роҳатланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хасанбой Дўстматов ҳам қозоғистонлик боксчига мағлуб бўлган эди.