Ўзбекистонда кубок ўйини оммавий жанжал билан якунланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Оммавий муштлашув Ўзбекистон кубогининг чорак финалида Сўғдиёна (Жиззах) ва Насаф (Қарши) жамоалари ўртасидаги ўйинда содир бўлди. Ўйин Насафнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда бош ҳакам 11та сариқ карточка кўрсатди. Ўйин кескин баҳсларга бой ўтди. Ўйинда Насаф футболчиси Умар Эшмуродов рақиб жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимовни боши билан урди. Бош ҳакам буни пайқамай қолди. Қолаверса, ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилмади. Ўйиндан сўнг футболчилар можарони давом эттирди. Умар Эшмуродов Суғдиёна бош мураббийи Улуғбек Бақоев билан ҳам жанжаллашди. Ишқибозлар ўз навбатида майдонга турли буюмлар улоқтирди. Икки жамоа ўртасидаги жанжални ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тўхтата олди. Ҳозирча футболчилар ушбу тартибсизлик учун жазоланадими ёки йўқ, маълум эмас.