Аввалроқ австриялик футболчи Джошуа Кавалло омма олдида бесоқолбозликка мойиллиги борлигини айтган эди. Шундан сўнг кўплаб футболчилар ушбу ҳолат юзасидан ўз муносабтини билдирди.
Европа давлатидан бўлган кўплаб футболчилар Каваллони қўллаб-қувватлади. Твиттерда эса Элдор Шомуродовнинг номидан пост қолдирилган бўлиб, унда бир жинсли никоҳга футболчи қарши экани айтилган.
Постда Элдор ўзини ноқулай ҳис қилаётгани ва гейлар билан футбол ўйнашни истамаслиги ёзилган. Хабарда “Эркаклар аёллар учун, аёллар эса эркаклар учун, бошқача бўлиши мумкин эмас” деб ёзилган бўлган.
Рома футбол клуби ушбу постга изоҳ берди. Рома Элдорнинг твиттерда аккаунти йўқлигини маълум қилди. Жамоа ахборотида пост фейк аккаунтдан ёзилгани ва ушбу пост ҳеч қандай ҳолатда ўйинчининг қарашларини кўрсатмаслиги таъкидланган. Твиттер ўз навбатида соҳта аккаунтни ўчириб ташлаган.