Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян яна ўзбек футболига қайтаётгани хабар қилинган эди.
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ҳозирда маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган Бабаян клубга қачондан бош мураббийлик қилиши маълум қилинди.
Таъкидланишича, Самвел Бабаян 2022 йил бошидан жамоага бош мураббий бўлади. У ушбу лавозимда Виктор Жалилов ўрнини эгаллайди.