«Навбаҳор» клуби собиқ бош мураббий Илҳом Мўминжонов келишилган ўйинларни ташкил қилиш ва футболчилардан ҳам шуни талаб қилгани учун беш йилга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилган ва 50 млн сўм миқдорида жаримага тортилган.
Маълум бўлишича, суриштирувлар бу ишда тотализаторнинг роли каттароқ эканини кўрсатган. Яъни, Мўминжонов иккита гол фарқи билан мағлуб бўлиш юзасидан ўз футболчиларига кўрсатма берган. Буни хатто бир нечта футболчилар ҳам тасдиқлашган.