Хитойнинг “Цанчжоу Майти Лайонс” жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов бошқа жамоага ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Аҳмедов яқин вақтлар ичида Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Ўйинчига Тошкентнинг Пахтакор ва Наманганнинг Навбаҳор жамоалари қизиқмоқда.
Аввалроқ футболчининг ўзи карьерасини ватанида якунлашини истаётганини айтган эди. 34 ёшли футболчи Хитой лигасида 15та ўйинда 7 марта майдонга тушди. Бугунги кунда Аҳмедовнинг трансфер нархи 900 минг еврони ташкил қилмоқда.