Италиянинг “Рома” клуби маҳаллий кубок баҳсида навбатдаги ўйинни ўтказди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
“Рома” кубокнинг 1/8 финалидан ўрин олган ўйинда "Лечче" қарши баҳс ўтказди. Эътиборли томони шундаки, ушбу ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 64 дақиқада майдонга тушиб, 81 дақиқада ғалаба голини урди. Ўйин 3:1 ҳисобида римликлар ғалабаси билан якунланди.
“Рома” кубок ўйинлари доирасида навбатдаги ўйинни 9 февраль куни "Интер"га қарши ўтказади.