Эргашев отаси билан гаплашгандан сўнг шу қарорга келганини айтган. Таъкидланишича, спортчининг отаси ўғлидан карьерасини тугатишни ва бошқа соҳада ўзини синаб кўришни таклиф қилган.
Эргашев бошқа иш билан шуғулланашини айтган. Катта эҳтимол билан у тадбиркорликни бошлайди. Маълумот ўрнида: Шохжаҳон Эргашев 1991 йил 12 декабрда туғилган. У илк жанггини 2015 йил декабрда ўтказган. Спортчи ўрта вазн тоифасида фаолият юритди. У профессионал фаолияти давомида 19 та жанг ўтказган ва уларнинг 17тасини нокаут билан якунлаган.